2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун). Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради. Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва хар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади ҳисобланади.Қуйидагилар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтириш;аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш; миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш;ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар,

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

 

 

Аввалом бор, Сизларни кириб келаётган янги 2022 йил билан туман ҳокимлиги ва барча жамоатчилик номидан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугун ҳар биримизнинг амалга ошираётган ишларимиз ва ҳаракатларимиз давлатимиз қудрати ва салоҳиятини янада ошириш, янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги нуфузини юксалтириш, асосийси, шу юртда яшаётган халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган.

Республикамиздаги олис туманлардан бири бўлган бизнинг Мингбулоқ туманида ҳам барча соҳа вакиллари меҳнатсевар халқимиз билан биргаликда юқоридаги эзгу мақсадлар йўлида фаолият юритмоқдалар.

Муҳтарам Юртбошимиз кўрсатмаларига мувофиқ, ҳар йил якуни билан ҳудуд раҳбарлари – ҳокимларнинг ўтган йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва келгуси йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан мурожаатини эшитиб бориш анъанага айланиб бормоқда.

Ўтган йили айнан шу кунларда 2020 йилда амалга оширган ишлар ҳамда келаси йил учун режалаштирилган устувор вазифалар тўғрисида Сиз фаолларга ўз мурожаатимизни ўқиб эшиттирган эдик.

Бугун йил якунида олдимизга қўйган вазифаларнинг қай даражада бажарганимизни сарҳисоб қилиш ҳамда келгуси 2022 йилда амалга оширишни режалаштирган ишларимизни келишиб олиш учун тўпландик.

 

Қадрли сессия қатнашчилари.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш” йилида Давлат дастурига мувофиқ янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича барча соҳаларда ислоҳотларни қатъий давом эттирдик.

Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида жонажон Ўзбекистонимизда эришилган ютуқларимиз тарихга айланиб, олдимизда янгидан-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Юқорида таъкидлагимдек, йил якунланишига саноқли кунлар қолган айни паллада амалга оширган ишларимизни сарҳисоб ва таҳлил қилишимиз, янги йилдаги режаларимиз ва марраларимизни белгилаб олишимиз лозим.  

Шу ўринда 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача тўхталмоқчиман. Жорий йилнинг ўтган даврида туманнинг асосий кўрсаткичларида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди.

Жумладан, йил якуни билан саноат маҳсулотлари ҳажми 542,3 млрд. сўмни (109,4%), халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 413,2 млрд. сўмни (110,1%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1 трлн. 237 млрд. сўмни (103,9%), хизмат кўрсатиш 622,3 млрд.сўмни (122,3 %), қурилиш ва пудрат ишлари 205,1 млрд. сўмни (102,1 %) ва чакана савдо айланмаси 309,8 млрд.сўмни (107,4 %) ташкил этиб, прогнозга нисбатан ўсиш таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилиб, ҳудудий солиқ тўловчилар томонидан жорий йилнинг 11 ойида 39,3 млрд. сўмлик бюджетга тушумлар тушиши таъминланди ёки режа 113 фоизга бажарилиб, 4,5 млрд. сўм ортиқча тушум туширилишига эришилди.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш йўналишида 2021 йил давомида 3809 нафар фуқароларнинг турли хил соҳаларда бандлиги таъминланди. Жумладан:

- 165 нафар фуқароларни квоталанган иш ўринлари орқали;

- 1180 нафар фукароларни яратилган янги иш ўринлари орқали (Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши орқали 485 нафар, янги кичик корхона ва микрофирмаларни ишга туширилиши орқали 326 нафар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобига 369 нафар);

- 972 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш орқали;

- 526 нафар  фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали;

- 147 нафар фуқароларни субсидиялар ажратиш орқали;

- 143 нафар фуқароларни чет давлатида қонуний ишга юборилиши орқали;

- 676 нафар фуқароларнинг корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари орқали бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, туманда йил давомида 11 та меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, унда 2452 нафар ишсиз ва битирувчилар иштирок этдилар. Улардан 786 нафари ишга жойлаштирилиб, 345 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Туманда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Юртбошимиз кўрсатмалари билан пандемия шароитида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2021 йил аввалида “Темир дафтар” рўйхатида 218 та оила мавжуд бўлиб, махаллабай ишлаш жараёнида кам таъминланган ва имконияти чекланган мухтож яна 39 та оилалар рўйхатга киритилди ва “Темир дафтар” рўйхатида оилалар сони 257 тани ташкил этди. 

Олиб борилган ишлар натижасида, “Темир дафтар”га киритилган  257 та оилалардан 253 та оилаларнинг 278 та меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларининг бандлиги таъминланди ва доимий даромад манбаи яратилиб, “Темир дафтар” дан чиқарилди. 253 та оилаларга жами 1 млрд. 43 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 218 та оилага 562,1 млн. сўм моддий ёрдам пуллари, 218 та оилага 58,3 млн. сўмлик озиқ-овқат махсулотлари, ҳомийлик маблағлари орқали 218 та оилага 129,0 млн. сўм моддий кўмаклар берилди. 295 та оиланинг 589 нафар 18 ёшгача фарзандлари учун 294,5 млн. сўм маблағ ажратиб берилди.

2021 йил декабръ ойи холатига 4   та  оилалар “Темир дафтар” рўйхатида қолмоқда. Ушбу оилаларнинг доимий иш жойига эга қилиш ва даромад манбаини яратган холда “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мен бошчилигимда сектор раҳбарлари томонидан доимий равишда ушбу оилаларнинг ижтимоий ҳимояси кафолатланади.

“Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар:

2021 йилда “Аёллар дафтари”га олинган жами 3197 нафар хотин-қизлардан 3163 нафарининг муаммолари ҳал этилиб, дафтардан чиқарилди.

Жумладан, “Аёллар дафтари”даги 188 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун жами 3 млрд. 192 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратиб берилган.

Тиббий ёрдамга муҳтож 678 нафар аёлларга тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг 70 нафарига 34 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар берилган.

Шу билан бирга, 1112 нафар аёлларга 544 млн. 880 минг сўм моддий ёрдам берилган.Уй-жой таъмирига муҳтож 78 нафар хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишда 89.6 млн. сўмлик қурилиш моллари олиб бериш орқали ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 1182 нафар ишсиз аёлларнинг ишга жойлашишида амалий кўмак берилди. Ҳуқуқий масалаларда муаммоси мавжуд бўлган 26 нафар аёлларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилиб, психологик ёрдамга муҳтож бўлган 95 нафар, нотурар-жойларда истиқомат қилаётган 41 нафар аёлларнинг мавжуд муаммолари бартараф  этилди.

 “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар:

Йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га 2 минг 730 нафар ёшлар киритилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 15 декабрь ҳолатига, 2 минг 664 нафар (98,3 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди.

Жумладан, 2329 нафар ёшларга дехқончилик учун ер берилди, 53 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди, 118 нафар ёшларга 2,5 млрд. сўм банк кредитлари ажратилди, 266 нафар ёшлар 1+1 дастури доирасида тадбиркорларга бириктирилди, 33 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди, 101 нафарига субсидия ажратилиб, асбоб-ускуна олиб бериш орқали бандлиги таъминланди, 159 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал қилинди. Шунингдек, 129 нафар контракт, 60 нафар хайдовчилик гувохномаси, 36 нафар ёшларга Сафарбарлик чақирув резерви маблағларини тўлашга ёрдам берилди.

Ҳозирда туман бўйича 66 нафар (3 фоиз) ёшлар дафтарда қолмоқда.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси бўйича:

Жамғармада 1 млрд. 675 млн. сўм миқдорда маблағлар шакллантирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги ёшларга, 5 та муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларга жами 1 млрд. 668 млн. сўм миқдорда маблағлар йўналтирилди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони ҳамда ПҚ-31-сон қарорига асосан, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланди. 

Ушбу Фармон билан аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнатга жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш, хусусан “маҳалладан чиқмай туриб барча хизматлардан фойдаланиш” тамойили асосида давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар тақдим этилишига имкон яратиш мақсадида, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини фаол меҳнатга жалб қилиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди.

Мингбулоқ туманидаги 40 та маҳаллалар учун “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинди ва 100 дан ортиқ номзодлар ўрганиб чиқилди. Ўрганилган номзодлар Республика даражасидаги мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан суҳбатдан ўтказилиб, 40 та муносиб номзодлар танлаб олинди. Мана шу ҳолат ҳам  “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимида ишловчи кадрларнинг зиммасига юксак масъулият юклашини кўрсатиб берди.

 

Қадрли сессия қатнашчилари, ҳурматли меҳмонлар.

2021 йил қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича баракали йил бўлди десам муболаға бўлмайди.

 

Туманда жами 31156 гектар экин ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан пахта-ғаллачилик йўналишида 25436 гектар,  боғдорчилик 233 гектар, узумчилик 30 гектар, сабзавот –полизчилик 126 гектар, чорвачилик 721 гектар, паррандачилик 141 гектар, балиқчилик (сунъий кўл) 2552 гектар ва бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари 2139 гектарни ташкил қилади.

2021 йил пахтачиликда 43925 тонна (104,8 фоиз) пахта хом-ашёси етиштирилдин. Ғаллачиликда 64299 тонна сифатли дон ишлаб чиқарилиб, давлатга 25820 тонна (110 фоиз) ғалла сотилди. Пиллачиликда 156,2 тонна “кумуш тола” етиштирилиб, режани 101 фоизга бажаришга эришилди.

Шунингдек, 2021 йилда 500 гектар ер майдони ўзлаштирилди.

Шундан, 328 гектар ғалла, 83 гектар пахта, 30 гектар шоли, 12 гектар мойли экинлар, 48 гектар маккажўхори  экинлари парвариш қилиниб,улардан 1600 тонна ғалла, 250 тонна пахта, 60 тонна шоли, 24 тонна мойли экин маҳсулотлари ҳамда 72 тонна маккажўхори ҳосили йиғиштириб олинди.

Шу билан бирга, Юртбошимиз топшириқларига асосан, 2021 йилда туманда 3320  нафар ёшларга деҳқончилик қилишлари учун фермер хўжаликлари ва агрокластерлар тасарруфидаги 830 гектар суғориладиган асосий экин ерлари ажратиб берилди.

  Ажратиб берилган ер майдонларининг 47 гектарига сабзавот, 736,5 гектарига полиз, 7,5 гектарига дуккакли ва 39 гектарига кунгабоқар экинлари экилди. Натижада, 940 тонна сабзавот, 11047 тонна полиз, 11,3 тонна дукакли ва 46,8 тонна кунгабоқар маҳсулотлари етиштирилиб, 24,3 млрд. сўм даромад олинди.     

  Бундан ташқари, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” ва ишсиз фуқаролардан 6668 нафарига ғалладан бўшаган 1665 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.  

Туманда қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш, ирригация соҳасига илғор технологияларни жорий этиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратяпмиз. Бу борада, 2021 йилда 11 нафар фермер хўжаликларининг  388 гектар майдонига  сув тежовчи технологиялар жорий этиш учун 11 та насос, 11 та фильтр, 11 та мембрана ҳовузи ва 7 та электр тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.

Ирригация тадбирларини амалга ошириш учун жами 255,5 млн. сўм йўналтирилди. Шундан, 49 км. ариқларни чопишга 110,2 млн. сўм, 24 та гидротехник иншоотларини таъмирлаш учун 145,3 млн. сўм маблағ сарфланди.

2021 йилда 388 км. закан зовурларларда таъмирлаш учун   7,2 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Бир сўз билан айтганда юқоридаги аграр соҳадаги ишларни амалга оширилиши натижасида, 10148 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ҳурматли сессия иштирокчилари.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19 февраль кунлари  Наманган вилоятига  ташрифи давомида инвестиция салоҳиятини ошириш, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича берган йўл-йўриқлари биз учун дастурул амал бўлди.

Жумладан, туманда 2021-2022  йилларда умумий қиймати 380,7 млрд. сўм,  шундан, ўз маблағи ҳисобидан  322,1 млрд. сўм, банк кредитлари ҳисобига 36,1 млрд. сўм, хорижий кредит линиялари ҳисобига 1,7 млн. АҚШ доллари, хорижий инвестициялар ҳиобига 390 минг АҚШ доллари бўлган 101 та  ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 1603 нафар янги иш ўринларини яратиш  топшириғи берилган.

Шунингдек, дастурга асосан 2021 йилда  умумий қиймати  142,1 млрд. сўмга  тенг бўлган 78 та инвестиция лойииҳаларни амалга ошириш ҳисобига 926 нафар   янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.  

Ўтган 11 ой давомида  дастурга киритилган  умумий қиймати 154,7 млрд. сўмга тенг саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ ҳўжалиги йуналишидаги 73 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида туманда 684 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Бу борада саноат йўналишида қиймати 38,9 млрд. сўмга тенг  12 та лойиҳа ишга туширилиб, 148 та иш ўрни яратилди. Хизмат кўрсатиш бўйича 56,0 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб 376 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида қиймати 59,7 млрд. сўмга тенг 9 та лойиҳа ишга туширилиб 160 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган, қиймати 19,6 млрд. сўмга тенг бўлган 12 та лойиҳалар бўйича фойдаланишга топшириш далолатномалари расмийлаштирилмоқда. Йил якуни билан ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, йиллик режа 100,7 % га бажарилади.

Бундан ташқари, дастурга киритилмаган,   умумий қиймати 13,5 млрд. сўмга тенг бўлган 18 та саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ ҳўжалиги йўналишида қўшимча янги  инвестиция лойиҳалар амалга оширилиб, 89 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, саноат йўналишида    “Мингбулоқ Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ томонидан қиймати 7 млрд. 165 млн. сўмга тенг бўлган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, уруғлик тайёрлашни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 20 та янги иш ўринлари яратилди.

  Шунингдек, “Гигант поябзаллари” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилган, қиймати 1 млрд. сўмга тенг бўлган “Эркаклар поябзаллари ва болалар ортопедик поябзаллари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиши ҳисобига 30 та янги иш ўринлари яратилиб, 20 нафар ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланди.

Хизмат кўрсатиш йўналишида “Бекзод Ҳошимов” хусусий корхонаси томонидан қиймати 1 млрд. сўмга тенг бўлган “Савдо комплекси” ташкил этилиб, ишга туширилиши ҳисобига 12 нафар янги иш ўрни ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида      “Қумлоқ олтин балиғи” фермер хўжалиги томонидан қиймати 22 млрд. 350 млн. сўмга тенг бўлган “Балиқчилик ҳўжалиги”ни ташкил этиш ҳисобига 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвеститциялар ва хорижий кредитларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида:

2021 йилда  Art Soft Holding  МЧЖ  тўқимачилик   маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш учун 10,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида Art Soft Holding  МЧЖ лойиҳалари  ҳамда қўшимча 2 та иневестиция лойиҳалари бўйича  жами 12,4 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 124 фоизга бажарилди.

2021 йил учун туманга жами  23,0 млн. доллар, шундан 16,0  млн. доллар саноат маҳсулотлари 7,0 млн. доллар қишлоқ ҳўжалиги  маҳсулотлари  экспортини амалга оширишни режалаштирган эдик.

Барча йўналишларда жами  20,3 млн. долларлик маҳсулот экспорт амалга оширилиб, режа 88,2  фоизда қолиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Бу борада, 17,8 млн. долларлик маҳсулотлари экспорт қилиниб, бу йўналишда режа 111,2 фоизга бажарилган бўлсада, бор-йўғи 2,5 млн. долларлик қишлоқ ҳўжалиги  маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, режа 35,7 фоизга бажарилди.

Шу билан бирга, жорий йилда туманда  2 та янги  экспортёр корхоналар ташкил этилди ва улар томонидан 2,0 млн. долларлик мош  маҳсулоти Хитой давлатига экспорт қилинди. Ҳозирда янги ташкил этилган “Seven Hills”МЧЖ ва “Global Eksport Mingbuloq” МЧЖ томонидан туманда  асосий ва такрорий экин ҳисобига етиштирилган дуккакли  маҳсулотларини тизимли равишда сотиб олиниб,тўлиқ экспортга чиқарилмоқда. Йил якуни билан экспорт прогнозларини 104 фоизга бажарилиши таъминланади.

Бундан ташқари,туманда асосий ва  такрорий экин сифатида етиштирилган махсулотларни  экспорт килиш   максадида “Мингбулоқ элита уруғчилик ҳўжалиги”  МЧЖ томонидан Хитой давлатидан 474,0 минг долларлик дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш ва саралашга ихтисослашган замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

Шунингдек, Гулбоғ ҳудудида    “Ёшлик “ кичик саноат зонаси ташкил этилиб, унга ажратилган 1,5 гектардаги   10 та лотларга 5 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган  9 та лойиҳа жойлаштирилди.

Шакллантирилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 8,2 млрд. сўм бўлиб, шундан 6,0 млрд.сўм тадбиркор ўз маблағлари ҳисобига, 2,9 млрд. сўм банк кредитлари ҳисобига тўғри келади.Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 252 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ҳисобот даврида жойлаштирилган лойиҳалардан қиймати 1,2 млрд.сўм бўлган 2 та лойиҳалар ишга туширилди ва 34 та янги иш ўринлари яратилди. Колган лойиҳаларда курилиш ишлари давом этмоқда.

Юқоридаги амалга оширилган ишлар натижасида, ҳисобот даврида асосий капиталга киритилган инвестициялар 282,4 млрд. сўм  ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,3 фоизга (2020йилда 181,1 млрд сум), шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредит маблағларини ўзлаштириш 132,2 млрд. сўмни  ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 210 фоизга(2020 йилда 62,8 млрд. сўм) ўсган. Шуниндек, экспорт курсаткичлари ҳисобот даврида  20,9 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан 155,9  фоизга(2020 йилда 13,4 млн. доллар) ортган.

  Қурилиш объектлари бўйича:

        Туман ҳудудида уй - жойга муҳтож фуқаролар учун “Пахтакор” массивида лойиҳа қиймат 7,2 млрд. сўмлик 2 та 5 қаватли, 40 та хонадонга эга кўп қаватли уйлари қуриб битказилди ҳамда 200 нафар фуқаролар уй-жой билан таъминланди.

Аҳамиятлиси, мазкур объектлар қурилишида 31 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланиб, шулардан 3 нафар темир дафтарга киритилган фуқаролар ташкил этади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан лойиҳа қиймати 1,6 млрд. сўмга тенг 1 та 8 хонадонли кўп қаватли турар - жой биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш:

Жорий йилда туманда 7 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим йўналишида Қорашаҳар маҳалласида лойиҳа қиймати 2,9 млрд. сўмлик 90 ўринли янги боғча қуриб фойдаланишга топширилди. Мадияровул маҳалласида жойлашган 18-мактабгача таълим ташкилоти 3,2 млрд. сўм маблағ эвазига реконструкция ишлари амалга оширилди. 

Бундан ташқари, "Тегирмонбоши" маҳалласи ҳудудига 240 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш ишлари  олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғинида лойиҳа қиймати 2,4 млрд. сўмлик 50 қатновга мўлжалланган “Ўзгариш” оилавий шифокорлик пункти янгитдан қуриб фойдаланишга топширилди.

Туманда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 2900 м.кв. бетон қоришмаси ётқизилиб, тротуарлар ташкил қилинди, 29 та ташқи ёритиш чироқлари, 30 та ташқи ўриндиқлар, 6 та кўп қаватли уйларнинг ташқи қисми 80 фоизга таъмирланиб, 4 та кўп қаватли уйларнинг  канализация тизими таъмирланди.

Шу билан бирга, умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида ҳам муҳим тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджети ҳисобидан тумандаги мактаб ва МТТлардаги исситиш тизимларини созлаш ва зарур асбоб – анжомлар билан таъминлаш учун 1,5 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Бир қатор ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва янгитдан қуриш ишларига умумий ҳисобда маҳаллий бюджетдан 8 млрд. 180 млн. сўм маблағ ажратилди.

Юқоридаги қурилиш жараёнларида фуқароларнинг мурожаатлари ва Ижтимоий тармоқлардаги эътироз ва шикоятлардан келиб чиқиб, “Open budjet” ҳисобидан 1 млрд. 600 млн. сўм маблағлар ажратилди.

Шунингдек, Мустақиллик маҳалласи “Янги йўл” кўчасининг 5,3 километр қисмида қиймати 7,5 млрд. сўмлик ободонлаштириш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

 

Электр таъминоти бўйича:

  2021 йилда туманда электр таъминотидаги ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида, 3,5 млрд. сўм маблағ эвазига  17 дона трансформатор пункти қўшимча ўрнатилди. 62 километр электр тармоқларини янгидан тортилди.

 

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини сифатли таъминлаш мақсадида 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Қорашахар” ҳамда “Мадияровул” МФЙларда қиймати 5,3 млрд. сўмга тенг жами 23,8 км тоза ичимлик сув тармоғи тортилди. 3 та сув иншооти янгидан қурилди.

Шу билан бирга, лойиҳа қиймати 6.6 млрд. сўмлик  “Қолгандарё” МФЙда 8.4 км, Найман МФЙда 4.5 км, “Қайроғочовул” МФЙда 5.2 км, “Тегирмонбоши” МФЙда 3 км, “Қўш-қишлоқ” МФЙда 3 км, Алами МФЙда 1.5 км жами 50.9 км тоза ичимлик сув тармоғи тортилиб фойдаланишга топширилди.

 

 Йўл қурилиш бўйича: 

2021 йилда, “Обод қишлоқ” дастури асосан “Қорашахар” ҳамда “Мадияровул” маҳалла фуқаролар йиғинларида лойиҳа қиймати 3, 3 млрд. сўмлик жами 38 километр йўлларда қурилиш реконструкция ишлари олиб борилди. Шундан, 18.1 км. шағаллаш, 19.9 км. асфатьлаш ишлари  бажарилди.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг манзилли дастурига асосан туманнинг 5 та маҳалласида лойиҳа қиймати 5,8 млрд. сўмлик 4.6 км асфальтлаш, 11,8 км. шағаллаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, “Қолгандарё” маҳалла фуқаролар йиғинида 14.1 км ички йўллар шағаллаш, 1 км. пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, 1,6 км. кўча асфальтлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу ишларга қарийб 5,0 млрд. сўм маблағ сарфланди.

 

Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида 1 млн. 312 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.

Ўтган қисқа давр мобайнида тумандаги “Дўстлик” истирохат боғига ёндош ҳудуддан 3 гектар ер майдони ажратилиб, 5 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўтказилди.

Шу билан бирга, автомобиль йўл бўйларига 3000 донадан ортиқ, фермер хўжалиги ер майдонлари қирғоқларига ва ихота дарахтзорлар барпо этиш ҳисобига 354 000 донадан ортиқ, корхона ва муассасалар ҳудудларида 5200 дона, аҳоли хонадонларида 120 000 дона, ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва қабристонларда 60 000 донадан ортиқ  кўчат ва буталар экиш амалга оширилди.

Туманда янги Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш доирасидаги ишлар учун 1 млрд. 800 млн. сўм маблағ сарфланиб,  жами 200 км оптик толали интернет алоқа тармоғи тортилди. Натижада, 2623 хонадон сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинди.

 

Ҳурматли депутатлар ҳамда меҳмонлар!

Халқ таълими йўналишида туманда 51 та таълим муассасалари фаолият олиб бориб, уларда 22811 нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар.

2021 йил давомида  Инвестиция дастури доирасида 330 ўринли 14-сонли умумтаълим мактаби ўқув биноси, 38-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида янги 192 ўринли ўқув биноси ҳамда 12x24 метр ўлчамли спорт залини қуриш ишлари амалга оширилиб, давлатимиз томонидан 7,5 млрд. сўм маблағ ажратиб берилди.

 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича Қорашаҳар маҳалласидаги 37-сонли мактабни реконструкция қилиш ҳамда 120 ўқувчи ўринли янги бино қуриш ҳамда Мадияровул маҳалласидаги 35-сонли мактабни тўлиқ капитал реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, 5,0 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

9 та таълим муассасаларида ички иситиш тизимлари жорий таъмирланди.

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим тизимида таълим сифатини ошириш, бугунги кунимизнинг устувор масалаларидан бирига айланди. Шу боис, келажагимиз эгалари учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш, уларнинг тарбиясини яхшилаш зиммамизга янада улкан масъулият юклайди.

Хабарингиз бор, туманимизда жами 104 та, шундан 57 та давлат ва 47 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Уларга 9567 нафар ёки 91,1 фоиз мактабгача таълим ёшидаги болалар қамраб олинган.

Йил бошидан буён 16 та янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, уларга 3524 нафар мактабгача ёшдаги болалар қамраб олинди, 58 та янги ишчи ўринлари яратилди.

 

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича:

Тиббиёт бирлашмасининг моддий техник базасини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида жорий йилда 1,2 млрд. сўмлик инвентар жихозлари келтирилиб, аҳоли саломатлигини йўлида хизмат кўрсатилмоқда.

Жумладан касалликларни эрта аниқлаш, касаллик оғир асоратларини, ногиронликни ва эрта ўлим ҳавфини олдини олиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмалари бирламчи тизимида 40 ёшдан ошган 41 мингдан ортиқ аҳоли орасида “Мақсадли скрининг” текширувлари йўлга қўйилди.

Марказий шифохонаси юкумли касалликлари бўлими, болалар бўлими бинолари тўлиқ жорий таъмирланиб, 10 ўрин-жойга эга “Хушёрлантириш” бўлими ташкил этилди.

 

Ҳурматли сессия қатнашчилари:

Юқорида ўтган давр мобайнида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтдим.

Энди Сизларни 2022 йилда амалга оширишни режалаштираётган ишларимиз ва кутилаётган натижалар билан таништирмоқчиман.

 

Биринчидан, 2022 йил ҳудудий инвестициялар дастурида амалга ошириш учун қиймати 274,9 млрд. сўм бўлган 123 та лойиҳа манзилли рўйхати шакллантирилди. Бунинг ҳисобига 694 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан, саноат йўналишида 19 та, хизмат кўрсатишда 95 та, қишлоқ хўжалигида 9 та лойиҳаларни ишга туширишни мақсад қилиб олдик.

  Шундан, йирик лойиҳалар бўйича саноат йўналишида "J-United Group" МЧЖ томонидан қиймати 93 млрд. 626 млн. сўмга тенг бўлган “Тайёр эшик ромлар ва ойна ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва электротехника маҳсулотлари учун логистика маркази ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига   200 та янги иш ўринлари яратилади.

  Хизмат кўрсатиш йўналишида "Абдулазиз полвон ота ўғли Абдусамат" МЧЖ томонидан қиймати 20 млрд. сўмга тенг бўлган “Мехмонхона ва кўп тармоқли хизмат кўрсатиш” фаолияти ташкил этилиб, ишга туширилиши ҳисобига 20 нафар янги иш ўрни ташкил этилади.

 Қишлоқ хўжалиги йўналишида     “Бест лочин” агрофирмаси МЧЖ томонидан қиймати 9 млрд. 500 млн. сўмга тенг бўлган 2 гектарли янги “Иссиқхона” хўжалиги ташкил этилиб, натижада 20 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Иккинчидан,  2022 йил туманда жами 5,0 млн. доллар хорижий инвестиция ва хорижий кредитларни маблағларини ўзлаштириш белгиланган. Шундан Art Soft Holding  МЧЖ  таркибидаги корхоналар томонидан тўқимачилик   маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 3,0 млн. доллар ҳамда  донни қайта ишлаш лойиҳаси учун 3,0 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилади.

 

2022 йил учун туманда жами 28 млн. 637 минг долларлик экспорт қилиш белгиланган бўлиб, шундан, саноат маҳсулотлари 21 млн. 729 минг доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 6 млн. 907 минг долларни ташкил этади.

 

  2022 йилда ишга туширилиши белгиланган 48 та фаолият кўрсатмасдан бўш турган биноларга қиймати 4 млрд. 43 млн. сўмга тенг бўлган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган, ушбу лойиҳаларни тўлиқ ишга туширилиши натижасида 119 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Учинчидан, 2022 йилда Бандлик дастури ва барча соҳалар бўйича жами 17 минг 222 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Жумладан:

        - тадбиркорликни ривожлантиришда 3326 нафар;

- инвестиция дастурларида 844 нафар;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида 10478 нафар;

- бандлик хизматлари соҳасида 2574 нафар.

 

Бундан ташқари, 1074 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш; 360 нафар фуқароларга субсидия бериш, 318  нафар фуқароларга квоталанган иш ўринлари орқали, 961 нафар фуқароларни бўш иш ўринлари орқали ҳамда 283 нафар фуқароларни чет давлатларда қонуний ишга юбориш орқали бандлиги таъминланади.

 

Тўртинчидан, "АSADBEK AGRO GREEN GARDEN" МЧЖ раҳбари А.Рўзибоев томонидан Қўшқишлоқ МФЙ ўзи яшаб турган уйда “Калифорния ёмғир чувалчанглари”ни парваришлаб улардан табиий минерал ўғит ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Тадбиркор томонидан МФЙдаги 30 та хонадонларга икки метр квадратдан чувалчанг берилиб, ушбу хонадондаги 30 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. Келгуси йилда қўшимча 100 та хонадонларда табиий минерал ўғит етиштириш йўлга қўйилади.

 

“Тегирмонбоши” МФЙ ҳудудида 10,0 га ер майдонида Ёшлар кичик саноат зонаси ва яшикчиликга иқтисослашган тадбиркорларга кичик саноат зонасидан ер майдонлари ажратилади. Бунда 5 та маҳалла ёғочни қайта ишлаш (яшикчилик) йўналишига фаолият олиб бораётган 82 дан ортиқ тадбиркорларни жойлаштириш орқали 945 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

Юқорида қайд этилган тадбирлар ҳисобига, 2022 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 103 фоизга, халқ истеъмол моллари 104 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 105,9 фоизга, қурилиш ишлари 105,4 фоизга, чакана савдо айланмаси 106 фоизга, хизматлар ҳажми 113,2 фоизга ўсиши таъминланади.

Бешинчидан, аграр соҳадаги ислоҳотларни ҳам изчиллик билан давом эттирамиз. Туманда 41,9 минг тоннадан ортиқ пахта, 67,0 минг тоннадан ортиқ бошоқли ғалла ҳамда 165 тонна пилла хом-ашёси етиштирилади.

 Тумандаги пахта ва ғалла майдонлари ҳисобидан 2022 йилда 1 214 гектар асосий экин ер майдонларини ўртача 0,15 гектардан бўлган ҳолда, лотларни шакллантириш ишларини ташкил этиб, 10 йил муддатга 8093 нафар ишсиз ёшларга ва эҳтиёжманд оилаларга электрон очиқ савдолар орқари ажратиб берилади.

Ажратиладиган ер майдонларининг 300 гектарга сабзавот, 500 гектарга полиз, 300 гектар дуккакли экинлар ва 100 гектарга мойли экинлар жойлаштирилади.

Сув таъминоти оғир ҳудудларнинг 3696 гектар майдонда томчилатиб суғориш ҳамда 636 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади.

Тумандаги коллектор-зовурларнинг 387 км. қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари, 21 км қисмида реконструкция ишлари, 11 дона тик қудуқларда  таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу ишларни  бажариш учун 9,8 млрд. сўм маблағ сарф қилинади.

Ирригация тадбирларини амалга ошириш учун жами 201,5 млн. сўм шундан, 30,6 км ариқларни чопишга 78,5 млн. сўм, 35 та гидротехник иншоотларини таъмирлаш учун 123,0 млн. сўм маблағ сарфланади.

Пахта тўқимачилик кластери томонидан 2022 йилда 2 та (уруғларни дорилаш ва асаларичиликни ривожлантириш) лойиҳаларни амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳаларга 1,5 млн. доллар сарфланади. Мазкур лойихаларни ишга туширилиши натижасида 480 та ишчи ўрни яратилади.

Шунингдек, яна 9 та 46,7 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги лойиҳалари амалга оширилиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 78 та ишчи ўрни яратилади.  

Бундан ташқари, 400 гектар майдонда интенсив балиқчилик кластери, 80 гектар майдонда интенсив боғ ҳамда 765 гектар майдонда шоличилик кластери ташкил қилиниб, жами 645 нафар янги ишчи ўринлари яратилади.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 24 ноябрда ўтказилган мажлисда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида томорқалардан самарали фойдаланиш, хонадонларда парранда, қуён, қўй, эчки ва асалари уяларини парваришлашни йўлга қўйиш вазифалари белгиланган.

Шунга кўра 2022 йилда 367 та хонадонга 36700 бош парранда, 89 та хонадонга 1780 бош қуён, 178 хонадонга 892 бош қўй ва эчки ҳамда 139 та хонадонга 696 дона асалари уялари тарқатилади.  Шу билан биргаликда 400 та хонадонда интенсив усулда балиқ боқиш жорий қилинади. Натижада, 1167 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади.

 

Қишлоқ хўжалигида мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида, 10478 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Олтинчидан, 2022 йилда қишлоқ қурилиш инвест буюртмаси доирасида 2 та 40 хонадонли ва тадбиркорлар томонидан 8 та 160 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари қурилади. Натижада, 200 та хонадондан иборат 10 та кўп қаватли уйлар қуриб фойдаланишга топширилади.

Қўғаликўл МФЙдаги 17, 22-мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Чордона МФЙда 330 ўринли янги мактаб биноси, Бешсерка МФЙдаги 29-мактаб ҳамда Қўғаликўл МФЙдаги 8, 24- ҳамда 46-мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади.

 

“Обод қишлоқ” дастури бўйича “Бешсерка” ҳамда “Қўғаликўл” МФЙларда жами 41,2 км. ичимлик сув тармоғи тортиш режалаштирилган. Бундан ташқари вилоят ҳамда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманинг “Ингичка” МФЙда 7.2 км, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси” доирасида “Тўпсада” МФЙда 5 км, “Қирқчек” МФЙ 6,3 км, “Ҳайитобод” МФЙда 3 км. тоза ичимлик сув тармоқлари тортиш режалаштирилган. Умумий ҳисобда 63 км. янги ичимлик суви тармоқларини тортиб ишга туширишни режаллаштирганмиз.

Еттинчидан, тумандаги 19 та янги трансформатор пункти ва 65,9 км янги 0,4-6-10 кВ ли электр узатиш тармоқлари қурилади.

7,9 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 1977 дона темир-бетон таянчлар устунлари ўрнатилади.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича “Бешсерка” ҳамда “Қўғаликўл” МФЙларда жами 37,1 км йўллар (шундан 16.5 асфалтьлаш, 20.6 км шағаллаш)да қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Манзилли дастур асосида тумандаги 12 та маҳалланинг 23 та кўчаларида 15.1 км йўллар (шундан 9.2 км асфалтьлаш, 5.9 км шағаллаш) режалаштирилган бўлиб, лойиҳа суммаси 6 млрд. 62 млн. сўмни ташкил этади.

 

Саккизинчидан, туманда 2022 йилда мактабгача таьлим ташкилотларида қамров кўрсаткичларини 91,1 фоиз дан 93 фоиз га етказиш режалаштирилган. Беш йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари сони 8 тага ортади.

Тўққизинчидан, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Диабетлар мактаби”  ва  “Ўз-ўзини назорат қилиш мактаб”лари ташкил этиш режалаштирилади.

Ўнинчидан, 2022-2023 ўқув йилида туман умумий ўрта таълим мактабларини Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган синфларни ташкил этиш, Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни барқарорлаштириш хамда яхшилаш юзасидан лойиҳа дастури ишлаб чиқилган бўлиб дастур асосида иш олиб борилади.

Таълим сифатини ошириш, зарур шарт-шароитларни яратиш ва моддий-техник базани бойитиш мақсадида тумандаги ўрта таълим мактабларига 2022 йил маҳаллий бюджет маблағларидан 3 млрд. 500 млн. сўмга яқин маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

 

Ўн биринчидан, келгусида ҳам фуқароларимизнинг ҳар қандай мурожаати бизнинг доимий диққат-эътиборимиз марказида бўлиб қолади.

Туман ҳокими ёки ўринбосарлари, ҳокимлик аппаратининг ҳар бир мутасаддисига бўлган мурожаатларни биринчи навбатда, жойига бориб ҳақиқий аҳволни ўрганиш, муаммонинг ижобий ечимини топиш орқали келгуси йилда мурожаатлар сонини кескин камайтиришга эришишни режалаштирганмиз.

Юқорида айтиб ўтилган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ижросини сўзсиз таъминласак, мурожаатлар сони ҳам ўз-ўзидан камайиши табиий ҳол, албатта.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари, қадрли меҳмонлар.

Бугунги мурожаатимиздан кўриниб турибдики, олдимизда жуда кўплаб вазифаларимиз бор. Режаларимиз улкан.

Сизлар билан биргаликда аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирларни изчиллик билан давом эттирган ҳолда, 2022 йилда ҳам туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб олинган барча устувор вазифалар ижросини ўз вақтида ва сўзсиз таъминлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, Сиз орқали барча юртдошларимизни яна бир бор кириб келаётган Янги – 2022 йил билан чин қалбимдан муборакбод этишга ижозат бергайсизлар.

Барчангизни ишларингизга муваффақият, хонадонингизга тинчлик-ҳотиржамлик тилайман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва у келгуси 10 — 30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради. У аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш, шунингдек, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулини ишга солган ҳолда расмий статистика тизимида асосий роль ўйнайди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор Қонун ва қонуности хужжатлар қабул қилинмоқда, ўзини-ўзи бошқариш органларига муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли Қарорига асосан вилоятдаги ўзига тегишли биноси бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қуриш белгиланган ва бугунги кунга қадар уларнинг аксарият кўпчилиги хизмат биноларига эга бўлишди.Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жорий йилда вилоят бўйича 34 та МФЙларга мебеллар тўплами, 43 та компъютерлар тўплами, 12 та принтерлар топширилиб, 11 та МФЙларга видео камера ўрнатиб берилган эди. Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.А.Усмановнинг Наманган вилоятига ташрифлари доирасида Тўрақўрғон туманидаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини расмий очилиш маросимида тумандаги 5 та маҳаллаларга мебеллар тўплами ва компъютерлар жамланмаси топширилди.Шунингдек, Наманган шаҳар “Афсоналар водийси”даги маҳалла вакиллари билан учрашувда яна 20 та маҳаллаларга, жумладан Янги Наманган туманидан “Саҳоват” МФЙ, “Шербулоқ” МФЙ ва “Истиқбол” МФЙ, Давлатобод туманидан “Юксалиш” МФЙ, “Янги тонг” МФЙ ва “Ижодкор” МФЙ, Мингбулоқ туманидан “Яккатол” МФЙ, “Серҳаракат” МФЙ ва “Мулкобод” МФЙ, Наманган туманидан “Саҳоват” МФЙ, “Қўқонқишлоқ” МФЙ ва “Кайковус” МФЙ, Норин туманидан “Шахидон” МФЙ, “Катта Яйдоқ” МФЙ ва “Чангитма” МФЙ, Уйчи туманидан “Овчибулоқ” МФЙ ва “Эзгулик” МФЙ, Янгиқўрғон туманидан “Янгиобод” МФЙ, “Ўрта” МФЙ ва “Булоқбоши” МФЙ вакилларига мебеллар тўплами ва компъютерлар жамланмаси топширилдиЎзини ўзи бошқариш органларида меҳнат қилаётганларга муносиб шароитлар яратишга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди катта аҳамият қаратиб келмоқда.“2021 йил маҳалла тизимида ишловчилар учун қувончли бўлди, биргина Тўрақўрғон туман “Истиқлол” МФЙ учун бюджет маблағлари ҳисобидан 350,0 млн.сўм ҳисобига янги, замонавий бино қуриб фойдаланишга топширилди. Янги бинода 5 та хона мавжуд бўлиб, ҳамма ҳодимларга алоҳида-алоҳида хоналар мавжуд. Бунга қўшимча тарзда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими томонидан ҳар бир хонага мебеллар тўплами ва компъютер жамланмаси тақдим этилди. Бу яратиб берилган шароит орқали фуқаролар билан “Маҳаллабай”, “Оилабай” ва “Фуқаробай” ишлаш янада яхшиланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги байрами арафасида “Истиқлол” МФЙ расмий очилиш маросимига туман ҳокими З.Б.Маҳкамова, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.А.Усманов иштирок этишгани маҳалламиз аҳолисини беҳад ҳурсанд қилишди”,-деди “Истиқлол” МФЙ раиси Тўрабаева Муқаддас.