Мактабгача таълим тизимида таълим ташкилотлари сони 115 та бўлиб, шундан давлат секторида 59 та, 58 та нодавлат секторда (4 та давлат-хусусий шерикчилик, 1 та хусусий, 53 та оилавий) бўлиб, уларга ҳудуддаги 10695 минг нафар 3-7 ёшли болалардан 9247 минг нафари ёки 86 фоизи қамраб олинди.

Йил бошидан буён 2 та мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, уларга қўшимча 190 нафар болалар қамраб олинди.

Шундан, 2 та давлат (240-90 ўрин), мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

 Соғлиқни сақлаш тизими аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудларда мақбуллаштирилган та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида та оилавий шифокорлик пунктлари фаолияти қайта йўлга қўйилиб, 130 мингга яқин аҳоли бирламчи тиббий хизматга эга бўлди.

- 5 та оилавий шифокорлик, 4 та оилавий поликлиника ҳамда 17 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан  млрд. сўм маблағ ажратилди.

1 та марказий туман шифохоналарининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари таркибида туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилди.

- Поликлиникада 14 та қўшимча кундузги шифохона ўринлари ташкил этилди, уларнинг сони 18 тага етказилди. Уларда 13 минг нафар бемор даволанди.

- Аҳолига тез тиббий ёрдамни яқинлаштириш мақсадида туман ҳудуди бўйича ОП, ОШПлар қошида 10 та ТТЁ постлари ташкил этилди, 11 та автомашиналарни GPS-трекерлар билан ва 11 тасини радиоалоқа воситалари билан таъминланди.

 

- Диабетик, юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларида 32 минг нафар аҳоли қамраб олинди.

- Аёллар саратони касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларида 8.5 минг нафар аҳоли қамраб олинди.