Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дас-турини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир иш- ларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.

Даромадлар номи Сумма (млн сўмда)
ЖАМИ                     42 866  
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ                       1 070  
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ                       2 412  
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи                       6 633  
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ                       2 626  
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ                           54  
Юридик шахслар ер солиғи                       6 447  
Юридик шахслар мол-мулк солиғи                       1 049  
Йигимлар                       2 984  
Корхоналар айланмасидан солик                       3 342  
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи                     16 171  
Бошқа тушумлар                           76  

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; - ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; - рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; -рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

Соҳалар номи Сумма (млн.сўмда)
   Харажатлар - жами 141 272
1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами 104 305
  шу жумладан:  
1.1 Маориф 25 919
   - мактабгача таълим 16 308
   - умумий таълим 9 326
   - кадрлар тайёрлаш 285
1.2 Соғлиқни сақлаш 45 496
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари 3 569
   - маданият ва оммавий ахборот воситалари 1 712
   - спорт 1 858
1.4 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 28 767
1.5 Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-5204 491
1.6 Ижтимоий кўникма марказлари 63
2. Иқтисодиётга харажатлар 13 593
  шу жумладан:  
2.1 Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари 483
2.2 Ободонлаштириш 8 098
2.3 Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш 2 044
2.4 Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари 2 068
2.5 Ветеринария қўмитаси 900
3. Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар 1 982
4. Давлат бошқарув органларини сақлаш 7 718
  шу жумладан:  
4.1
Давлат бошқарув идоралари
7 718
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 5 369
6. Заҳира жамғармаси 964
7. Бошқа харажатлар 7 341
 
шу жумладан:
 
7.1 Бошқа харажатлар 1 244
7,2 Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари 1 779
7,3 Бюджетдан ташкари бошка жамғармаларга бериладиган маблаглар 256
7,4 Ёшлар дафтарига киритилган ёшларни ижтимоий куллаб-кувватлаш харажатлари 614
7,5 Аёллар дафтарига киритилган аёлларни ижтимоий куллаб-кувватлаш харажатлари 371
7.6 Адвокатлар хизмати 43
7.7 Обод кишлок ва Обод маҳалла жамгармасига ажратиладиган маблаглар 3 034

Республика миқёсида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этади, ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади. Алоҳида даврларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида штатда бўлмаган юқори малакали мутахассислар вақтинчалик жалб этилади. Туман ва шаҳар миқёсида рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкаларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун тўлов-шартнома асосида ходимлар жалб этилиши мумкин. Регистраторлар шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги уйларнинг тайёргарлик босқичида аввал тузилган рўйхатларини ва картографик материалларни аниқлаш (аниқ ҳудуддаги уйларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш) учун тўлов-шартнома асосида жалб этилади.Регистраторларни давлат статистикаси органлари ва уй-жой фондидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда ташкил этилади. Давлат статистикаси органлари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва юқори курс талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан рўйхатга олиш участкалари мудирлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчиларни танлаб олиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда шартнома асосида ташкил этилади, зарур ҳолларда, бошқа тоифадаги шахслар ҳам, улар аҳоли рўйхатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва/ёки уни ўтказишда иштирок этишга рози бўлган тақдирда, бу жараёнга жалб қилиниши мумкин.Вақтинчалик жалб этиладиган ходимларга исмлари ёзилган нишонлар (гувоҳномалар) берилади.Бунда ходимнинг яшаш жойи текширилаётган аҳоли пунктига қатнаш учун қулай бўлиши керак.