Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалариАҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда;диний муассасаларда;шифохоналарда ва бошка соғлиқни саклаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида;қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халкаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халкаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим.Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халкаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.

Mazkur Nizom O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi "O’zbekiston Respublikasida 2023-yilda aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi 710-son qaroriga muvofiq ishlab chiqilgan bo‘lib, aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash tartibini belgilab beradi.Ushbu Nizom Internet tarmog‘i orqali o‘zlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni taqdim etuvchi respondentlar va sinov tariqasida aholini ro‘yxatga olishning shaxsga doir ma’lumotlariga ishlov berish jarayonlariga vaqtinchalik jalb qilinadigan hodimlar tomonidan foydalanishlari uchun mo‘ljallangan.Aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini elektron bazaga kiritish, umumlashtirish, qayta ishlash va chop etish Aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash axborot tizimi (keyingi o‘rinlarda - Tizim) yordamida amalga oshiriladi (ilova). Tizim Davlat statistika qo‘mitasi (keyingi o‘rinlarda - Qo‘mita) tomonidan ishlab chiqilgan ma’lumotnomalar va klassifikatorlar (aholi manzili, MНOВT, bandligi, millati, tili va boshqalar) bilan ta’minlangan. Tizimga kiritilgan tasniflagichlar ro‘yxatga olish varag‘i shakllaridagi ayrim savollarni avtomatlashgan tarzda kodlashtirish imkonini yaratadi. Tizimga ma’lumotlar ikki xil usulda kiritiladi:a) respondentlar tomonidan o‘zlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni internet tarmog‘i orqali census.stat.uz rasmiy veb-saytiga kirgan holda himoya kodi bilan himoyalangan tarzda shaxsiy ma’lumotlarpi tizimga kiritish orqali;b) qog‘oz shaklidagi aholini ro‘yxatga olish varag‘i shakllariga respondentlarning shaxsiy ma’lumotlarini yozma shaklda to‘ldirish orqali yig‘ilgan ma’lumotlarni maxsus tayyorgarlikdan o‘tgan oreratorlar yordamida tizimga kiritish.

Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:аҳолини рўйхатга олиш - Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни;рўйхатга олувчи ходимлар - Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари;респондентлар - аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлаш;

Ҳудудларни аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш;

жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаш;

аҳолини рўйхатга олувчи ҳодимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиш;

аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жихозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;

аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа хужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;

зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилиши,аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли хужжатларнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритиш учун топширилишини таъминлаш,

аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофикдаштирилишини ташкил этади.