Кейинги йилларда мамлакатимизда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор Қонун ва қонуности хужжатлар қабул қилинмоқда, ўзини-ўзи бошқариш органларига муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли Қарорига асосан вилоятдаги ўзига тегишли биноси бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қуриш белгиланган ва бугунги кунга қадар уларнинг аксарият кўпчилиги хизмат биноларига эга бўлишди.Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жорий йилда вилоят бўйича 34 та МФЙларга мебеллар тўплами, 43 та компъютерлар тўплами, 12 та принтерлар топширилиб, 11 та МФЙларга видео камера ўрнатиб берилган эди. Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.А.Усмановнинг Наманган вилоятига ташрифлари доирасида Тўрақўрғон туманидаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини расмий очилиш маросимида тумандаги 5 та маҳаллаларга мебеллар тўплами ва компъютерлар жамланмаси топширилди.Шунингдек, Наманган шаҳар “Афсоналар водийси”даги маҳалла вакиллари билан учрашувда яна 20 та маҳаллаларга, жумладан Янги Наманган туманидан “Саҳоват” МФЙ, “Шербулоқ” МФЙ ва “Истиқбол” МФЙ, Давлатобод туманидан “Юксалиш” МФЙ, “Янги тонг” МФЙ ва “Ижодкор” МФЙ, Мингбулоқ туманидан “Яккатол” МФЙ, “Серҳаракат” МФЙ ва “Мулкобод” МФЙ, Наманган туманидан “Саҳоват” МФЙ, “Қўқонқишлоқ” МФЙ ва “Кайковус” МФЙ, Норин туманидан “Шахидон” МФЙ, “Катта Яйдоқ” МФЙ ва “Чангитма” МФЙ, Уйчи туманидан “Овчибулоқ” МФЙ ва “Эзгулик” МФЙ, Янгиқўрғон туманидан “Янгиобод” МФЙ, “Ўрта” МФЙ ва “Булоқбоши” МФЙ вакилларига мебеллар тўплами ва компъютерлар жамланмаси топширилдиЎзини ўзи бошқариш органларида меҳнат қилаётганларга муносиб шароитлар яратишга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди катта аҳамият қаратиб келмоқда.“2021 йил маҳалла тизимида ишловчилар учун қувончли бўлди, биргина Тўрақўрғон туман “Истиқлол” МФЙ учун бюджет маблағлари ҳисобидан 350,0 млн.сўм ҳисобига янги, замонавий бино қуриб фойдаланишга топширилди. Янги бинода 5 та хона мавжуд бўлиб, ҳамма ҳодимларга алоҳида-алоҳида хоналар мавжуд. Бунга қўшимча тарзда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими томонидан ҳар бир хонага мебеллар тўплами ва компъютер жамланмаси тақдим этилди. Бу яратиб берилган шароит орқали фуқаролар билан “Маҳаллабай”, “Оилабай” ва “Фуқаробай” ишлаш янада яхшиланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги байрами арафасида “Истиқлол” МФЙ расмий очилиш маросимига туман ҳокими З.Б.Маҳкамова, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.А.Усманов иштирок этишгани маҳалламиз аҳолисини беҳад ҳурсанд қилишди”,-деди “Истиқлол” МФЙ раиси Тўрабаева Муқаддас.