Бугун 6 август куни Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва туман ИИБ бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини бартараф этиш юзасидан брифинг ташкил этилди.
Туман ҳокимлигига 2021 йил 6 ой давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1895 та ёзма, оғзаки ва Президент виртуал қабулхоналари орқали мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2020 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 791 тани ташкил этгани ҳолда 1104 тага кўпайган.
Келиб тушаётган мурожаатларни масалалар кесимида таҳлил этилганда, ер ажратиш масалалари 337 та, моддий ёрдам 316 та, уй-жой масаласи 252 та, ишга жойлаштириш, иш ҳақи ва имтиёз масалаларида 144 та, уйларни таъмирлаш масалалари 187 та, кредит масалалари 122 та, соғлиқни сақлаш 60 та, тадбиркорлик масалари 65 та, коммунал хўжалик масалалари 151 тани ташкил этади.






