Бугун туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи ноқонуний қурилган объектлар бўйича ўрганиш олиб борди.

Мустақиллик маҳалласи Озодлик кўчаси ҳудудида жойлашган автобекат ва савдо биноси кўриб чиқилди.

Автобекат биносининг учдан бир қисмида савдо ва учдан икки қисмида автобекат бўлиши мумкинилиги тушинтирилди. Йўловчилар учун кутиш жойи ташкиллаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Бу каби ҳолатларга Бирлашган маҳалласи, Меҳнатобод маҳаллаларидаги автобекатларда йўл қўйилган объектларини 3 кун муддатда белгиланган тартибда автобекат ва савдо дўконига айлантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантирилди.Мустақиллик маҳалласида жойлашган “Дилзар Маржона” МЧЖга қарашли ошхона биноси олдидаги тандирхона ва метал конструкциялар жойида олдирилиб, камчиликлар бартараф этилди.Мустақиллик маҳалласида жойлашган “Парвоз” номли ошхона биноси олдидаги тандир, шашлик пишириш қурилмаси ва навес қурилмаларини 2 кун муддатда бузиб олиш бўйича огоҳлантирилди.Тегирмонбоши маҳалласи Андижон кўчаси бўйидаги ноқонуний равишда ўрнатиб олинган 2 та контейнер ҳамда бетон бевор биноси қурилмалари эгаси томонидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида буздирилди.Ингичка МФЙ Қораёнтоқ кўчасида руҳсат берувчи хужжатларсиз ўрнатиб олинган 1 та контейнер олдирилди.Шунингдек, Меҳнатобод маҳалласидаги 4Р-126-автомобил йўли ва "Охунбобоев канали" ҳимоя минтақасига қурилган қурилиш материаллари шаҳобчаси, 1 та умумий овқатланиш шаҳобчаси, 3 та савдо дўкони биноси эгаларига ишчи гуруҳ томонидан 3 кун муддатда ихтиёрий муддатда бузиб олиш ва бузилгандан бўшаган ер майдонини асл ҳолатига келтириб, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича огоҳлантириш берилди.Мулкобод МФЙ Андижон кўчасидаги 2 та қурилиш материаллари дўкони олдидаги йўл ҳимоя минтақасига қўйиб олинган қурилиш материаллари олдирилди.