Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон ҳамда 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли қарорларига асосан, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан маҳалланинг Жийдазор кўчасида бурғуланган катта хажмдаги артизан қудуғи дехкон хужаликларини сув билан таъминлай бошлади.“Сарборбек Оби Хаёт томорка хизмати” МЧЖ томонидан фойдаланишга топширилган мазкур иншоот маҳалланинг Жийдазор кўчасида жойлашган 30-35 нафар дехкон хужалиги ер эгаларининг 6,0 гектар ер майдонларини сув билан таъминлаб, йилига 2-3 мартадан ҳосил олишга эришиш имкониятини беради. Иншоотни фойдаланишга топшириш учун ташкил этилган тадбирда Вилоят фермерлар кенгаши уринбосари А.Миркамолов , туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Х.Иномов маҳалла фаоллари иштирок этдилар.






