Вилоят прокурори Бектош Соипов бошчилигида туман секторлар раҳбарлари Бирлашган маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Президентнинг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сон қарори ижроси юзасидан Бирлашганнинг Момохон (2 км) ва Ардоқли (1 км) кўчаларида пудратчи «Road constru project invest» МЧЖ томонидан 1,4 млдр.сўмга цемент-бетон ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Вилоят прокурори ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.