
Бугун, вилоят давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Алишер Бойханов Мингбулоқ тумани аҳолиси билан юзма-юз учрашиш мақсадида режа график бўйича туманга борди.

Фуқаролардан газ ва ичимлик суви таъминоти, бандлик, моддий ёрдам, тиббий кўрик каби масалаларда амалий ёрдам сўралди. Ҳар бир мурожаатнинг ечими назоратга олинди.

Мурожаатга асосан 7 нафар йигит-қизларнинг ОТМ шартнома пуллари учун махсус ваучерлар топширилди.






