Жорий йил Мингбулоқ туманида ғалла ўрими мавсумида 54 та юқори унумли комбайнлар иштирок этади. Марказий МТПда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Шунингдек, юқори унумли чигит экиш сеялкаларини мавсумга тайёргарлиги ўрганилди. Тегишли мутахассисларга керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.