Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги
“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-258 сонли қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сонли фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Халқ депутатлари вилоятлар ва туман кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган. Юқоридагиларни инобатга олган холда тумандаги Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” Ёшлар дафтари хамда Кам таъминланган ногиронлиги бор оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида кундалик озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаб бориш учун тумандаги таъминотчи корхоналар ўртасида очиқ танлов эълон қилади. озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш истагини билдирган тадбиркорларни Мингбулоқ туман хокимлиги Иқтисодиёт бўлими ва Махалла хайрия жамоат фондига 2-кун муддатда мурожаат қилиши мумкин.






