
Ёшларга эътибор — келажакка эътибор!
Юртимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби белгилаб берилган.
Мингбулоқ туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг тавсияси асосида 37 нафар ёшларга "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағлар бугун ўз эгаларига тақсимлаб берилди. Келажак касблари учун замонавий ўқув марказларида таҳсил олаётган 24 нафар ёшларнинг ўқув курсларида касб-ҳунар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш учун харажатларини қоплаб бериш учун ваучерлар топширилган бўлса, 2 нафарига сафарбарлик чақирув резерви бадали тўлаб берилди. 8 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари билан таъминланган бўлса, яна 3 нафар ёшга бошқа турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Бугун туман сектор раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигининг мажлислар залида "Ёшлар дафтари" жамғармасидан ёрдам олган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
@mingbuloq_hokimligi






