Конституция куни кенг нишонланди Конституциясига эга бўлмаган давлат суверен, мустақил бўла олмайди. Ўзбекистон ҳам ўз Конституцияси туфайли бутун дунёда ўз ўрни ва мавқеига эга. Унинг байроғи олам узра баланд ва эркин ҳилпираб тургани, юртимиз обод, халқимиз фаровон яшаётганлиги, мамлакатимиз жаҳондаги ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаётганлигининг асосий омили Бош қомусимиздир. Бугун озод ва обод, ҳур Ўзбекистонимиз Конституцияси қабул қилинган кунга 30 йил тўлмоқда. Ана шу қутлуғ сана муносабати билан юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби таман маданият кошонасида байрам тадбири ташкилланди. Маросимни туман ҳокими Нуршод Худойбердиев қисқача кириш нутқи билан очди. Давлатимиз мадҳияси янгради. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди. Жойларда Бош қомусимизга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. @mingbuloq_hokimligi