Нуронийларнинг саёҳати уюштирилди

Республикамизда ўтаётган "Ноябрь-кексалар туризми ойлиги" доирасида вилоят Маҳалла ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан Мингбулоқ тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошчилигида Мингбулоқ туманида яшовчи 25 нафар нуроний отахон ва онахонлар Наманган вилояти бўйлаб Чортоқ туманидаги "Султон Увайс Қараний" зиёратгоҳига, Наманган шаҳридаги "Ўн бир Аҳмад қабристони" зиёратгоҳига, Тўрақўрғон шаҳридаги "Исоқхон Тўра Ибрат" мажмуаси ва "Ахсикент" очиқ осмон остидаги музей зиёратгоҳларига ички туризм саёҳатида бўлдилар.

Зиёратгоҳларда саёҳат қилган нуронийлар ҳозирги кунда уларга кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром, эъзоздан бениҳоя ҳурсанд ва мамнун эканликларини билдириб, Президентимиз сиёсатини қўллаб- қувватлаган ҳолда, ушбу зиёрат саёҳат ташкилотчиларига дуои-фотихалар қилдилар