Қораўзакдаги болажонларга совғалар улашилди

Бугунги кунда Қораўзак тумани Атамакон маҳалласидаги «Амангул» оилавий мактабгача таълим ташкилотида 17 нафар болажон тарбия олмоқда.

Боғча мудираси Амангул Жўлибекова келгусида ўз фаолиятини кучайтирмоқчи.

Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Умаралиев шириндан шакар болажонларга ўйинчоқлар улашди. Шунингдек, боғча маъмуриятига 100дан ортиқ ўйинчоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби эзгу ишлар Қораўзакнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.