Тикувчилик фабрикасида бугун байрам бўлди

Мингбулоқ тумани Меҳнатобод маҳалласидаги Art soft Gigant тикувчилик цехида фаолият юритувчи 200 га яқин хотин-қизлар учун бугун катта байрам ташкил этилди.

Аввал хабар берганимиздек, 24 октябрдан бошлаб Мингбулоқнинг кўп ҳудудларида ушбу фестивал юқори даражада бўлиб ўтмоқда. Адабиёт, санъат ва маданият вакиллари аҳолининг кайфиятига кайфият қўшмоқда.