"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбири бошланди Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.Мингбулоқ туманида ҳам кенг миқёсда ўтказилаётган "Яшил макон" тадбири лойиҳаси кўчат экиш ва кўпайтирувчи, меҳнатсевар, ҳалол, бободеҳқонлар, азму шижоатли инсонлар ғайратига янада ғайрат қўшди. Эндиликда туманда кўчат экиш "Яшил йиллик" тадбири янада кенг миқёсда давом этади. Ҳозирда бу борадаги ишлар маҳаллаларда ҳам авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.Маълумот учун ушбу долзарб 40 кунлик давомида туманнинг барча ҳудудларига 534 минг манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режалаштирилган.