Мингбулоқлик Сардорбек жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкка кўтарди

Жорий йилнинг 2-октябрь куни Taekwon-do ITF спорт тури бўйича Словениянинг Копер шаҳрида XIII жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Мингбулоқлик Ҳабибуллаев Сардорбек ҳам мазкур мусобақаларда муносиб иштирок этди ва фахрли 2-ўринни эгаллаб?кумуш медали совриндори бўлди.

Чемпионни туман ҳокими ва кенг жамоатчилик томонидан муносиб кутиб олинди ва келгуси нуфузли мусобақаларда унга омад ва зафарлар тиланди.