
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлими, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш бўлими, туман маҳалла жамоат фонди бўлими ҳамкорлигида Дамкўл маҳалласида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида "Бирга яшаш саодати" номли маънавий - маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Учрашув 63 йил бирга яшаган Абдулхакимов Абдураҳим хожи ота ва Абдулхакимова Тўҳтахон хожи она хонадонларида бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда хонадон эгалари 10 та фарзандлари, 48 та набира, 65 та эваралари билан бахтли ҳаёт кечирмоқдалар.
@mingbuloq_hokimligi






