Томчилатиб суғориш усули — мўл-кўл ҳосил гаровидир

Бугун, Навоий ММТП ҳудудидаги "Бураматут дурдонаси" фермер хўжалигида сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, туман ҳокими ўринбосари, кластер, фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-144-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 315-сонли қарорларининг мазмун-моҳиятлари тушинтирилди.