
Маҳалла хотин-қизлар фаоли ташаббуси “Аёли эъзозланган юрт!” номли байрам тадбири ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирга бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюриб ҳамда ўзларининг байрам тилакларини билдириб ўтдилар. Удумлар қилиниб, дастурхонлар ёзилган, байрам ўтказилаётган ҳудуд байрамона миллий руҳда безатилган. Маҳалланинг қизлари, келину-қайноналар кўк сомса, қатлама ва патирлар пиширишди.

Нуроний онахонларимиз Наврўзи айём қутлуғ келиб, мамлакатимиз тинчлиги, ризқу насибамиз кўп бўлишини, келгуси йил яшариш ва янгиланиш тантаналарига тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб, қўлларини дуога очишди.






