
Жумладан энг муҳим тадбирларидан бири зараркунанда, касаллик, зарарли хашоротлар ҳамда бегона ўтларга қарши биологик ва кимёвий усулда қарши курашишдир.

Шунингдек, баргидан озиқлантириш (суспензия сепиш) ишлари ҳам ғалладан мўл ҳосил олиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Семинарада сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташклотлари, тумандаги барча пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари иштирок этдилар.

Семинарда туман ҳокими томонидан фермер хўжаликларига бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмайдиган чигит экишга ер тайёрлаш, ғалла майдонларини озиқлантириш, суғориш, дала четларига тут, ток ва бошқа турдаги дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқлар берилди.






