Бир йилда қандай қилиб янги автомобил сотиб олиш мумкин?! Бунинг жавоби оддий.

Маданият маҳалласи Нурзиё кўчасида яшовчи 1959 йилда туғилган Орифжон Йўлдошев ўз хонадонининг 6 сотих майдонига иссиқхона ташкил қилган.

Баҳор ойларида бободеҳқон маккажўхори, помидор, булғор қалампири, бодринг кўчатларини етиштириб, маҳаллий аҳоли ва ички бозорларга етказиб беради. Бир йилда 3 маротаба ҳосил олади.

Ҳозирги кунда иссиқхонада лимон, қулпунай, кўкатларни кўришингиз мумкин. Бир йиллик даромади эса янги Nexia-3 автомобилининг пули.

Тез кунларда туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан муваффақиятга эришаётган оддий одамлар фаолиятига оид ажойиб лавҳани кўришингиз мумкин.