
Яшил макон: Мингбулоқ спорт мактаби ҳудудига 230 дан ортиқ кўчатлар экилдиБугун, 11 ноябрь куни Мингбулоқ тумани спорт мактаби ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 230дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Тадбирда спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Мамажонов, Мингбулоқ, Учқўрғон ва Косонсой спорт мактаблари ходимлари, мураббийлари ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.






