

Наманган вилоят прокурорининг аҳоли билан сайёр қабуллари мунтазам ўтказиб келинмоқдаБугун, 9 ноябрь куни вилоят прокурори Бектош Сайипов томонидан Мингбулоқ туманида ўтказилган сайёр қабулда ишга жойлаштириш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатиш ва моддий ёрдам ажратиш, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар қарорларига оид, алимент ҳамда коммунал соҳаларга оид жами 48 нафар фуқароларнинг 72 та масаладаги мурожаатлари келиб тушди.Мурожаатларнинг 4 таси ўрнида қаноатлантирилиб ижобий ҳал этилди, 2 тасига хуқуқий тушунтириш берилиб, 66 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.






