Туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва туман прокурори Муҳаммадихон Жўраев тадбиркорлар билан учрашувда асосий эътиборни уларни ташвишлантираётган муаммоларга ечим топиш, масалаларини ижобий ҳал этишга қаратишди.

"Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 1 қоп картошка, 1 қоп пиёз, 20 кг гурунч ва 5 литр ёғ маҳсулотлари ўрин олган.

Бугун, 13 апрель куни Мингбулоқ маданият марказида фуқароларни сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда 100 га яқин фуқаролар ўзларининг муаммолари билан иштирок этди. Мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқиб ҳал этиш учун тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди. — Куни кеча Мингбулоқ ҳокимлиги менга яшаш учун шароит яратиб беришди (https://t.me/mingbuloq_hokimligi/5181), бугун эса янги ҳасса-таёқ ҳам беришди, — дейди Мияссархон Абдураззоқова.

Амир Темур - ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси - 1336 йил 9 апрелда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилди. Унинг тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул.

Бугун, 9 апрель куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.